“Маҳаллабай” ишлашнинг афзалликларидан янада унумлироқ фойдаланишимиз керак

17.01.2022, 16:32

“Маҳаллабай” ишлашнинг афзалликларидан янада унумлироқ фойдаланишимиз керак

Кейинги бир неча йил мобайнида “маҳаллабай” тарзда иш олиб боришнинг кўплаб афзалликлари яққол кўзга ташланди.  Хусусан, иш ана шундай йўсинда ташкил қилинганда маҳаллий бошқарув органлари фуқароларга яқинлашади, турли камчиликлар, муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал қилиш самарадорлиги ортади, ҳар бир оилани моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини мустаҳкамлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш имкониятлари кенгаяди.

Ислоҳотларга уйғун тарзда “маҳаллабай” ишлаш тизими йўлга қўйилгани ва узлуксиз такомиллаштирилаётгани ижобий натижалар беряпти. Куни кеча Президентимиз  раислигида маҳаллабай ишлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 2022 йилдаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида ана шу натижалар ҳам қисман қайд этилди. Фаол ислоҳотлар, тадбиркорликни ривожлантириш ва маҳаллабай ишлаш натижасида ўтган йили мамлакатимизда ялпи ички маҳсулот 7,4 фоизга ўсди.  Ҳудудларда 100 мингта янги тадбиркор иш бошлади. Ўзини ўзи банд қилганлар сони 700 мингга кўпайиб, 1,2 миллионга етди.

– 2022 йилни Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили, деб эълон қилдик. Шу боис бу йил барча маҳаллаларда туб ўзгаришлар бўлиши керак, – деди йиғилишда давлатимиз раҳбари.

Йиғилишда маҳаллабай ишлаш тизимини ташкил этиш учун амалга оширилиши лозим бўлган навбатдаги чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Аҳоли мурожаатлари орқали жойлардаги вазият ўрганилиб, маҳаллалар қиёфаси ва ижтимоий муҳитини яхшилашга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Бу ишлар, аввало, иқтисодий ва ижтимоий аҳволи нисбатан оғир бўлган маҳаллалардан бошланади.

Шу муносабат билан ушбу маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш, ичимлик суви тармоқларини, боғча, мактаб, тиббиёт муассасалари, маданият марказларини таъмирлаш ва қуриш, бир сўз билан айтганда, одамларни рози қилишга устувор аҳамият бериш лозимлиги қайд этилди.

Биз – партия фаоллари мазкур йиғилишда белгиланган вазифаларни амалга оширишда МФЙ ва мутасаддиларга астойдил кўмаклашишимиз лозим. Хусусан, муҳтож оилаларни тадбиркорликка жалб қилиш бўйича муайян тажрибага эгамиз. Ҳамкор ташкилотлар билан баҳамжиҳат ишлаб, бутун тажрибамизни ишга солиб, юртдошларимиз турмушини яхшилашга ҳисса қўшамиз.  

Сардор Марипов,

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши

Ижроия қўмитаси бўлим мудири

 

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    357
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+