O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” фаоллари аҳоли томорқаларини кўздан кечирди

21.01.2022, 15:36

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” фаоллари аҳоли томорқаларини кўздан кечирди

O‘zLiDeP Пахтаобод туман Кенгаши “Тўпажувоз” МФЙда “Намунали томорқачи” лойиҳаси доирасида очиқ мулоқот ўтказди.

Унда маҳаллий Кенгаш депутатлари, тажрибали тадбиркор ва фермерлар, партия туман кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи аъзолари ҳамда ўз бизнесини бошламоқчи бўлган ёшлар иштирок этди.

O‘zLiDeP фаолларининг айтишича, бугун партия фаоллари аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва бандлигини таъминлашга жиддий киришган. Олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар натижасида туманда томорқа маданияти йилдан-йилга юксалиб, оилалар даромади ошмоқда.

- Мен гулчилик билан 12 йилдан буён шуғилланаман. Беш нафар хотин-қизларни иш билан таъминладим. 100 хил турдаги гуллардан ҳар ойда икки миллион даромад оламан, - дейди партиямизнинг кўп йиллик фаоли, аёллар қаноти гуруҳи аъзоси  Бахридилхон Рўзиматова.

Партия томонидан бўш ерлардан унумли фойдаланиш, иссиқхоналар ташкил этиш бўйича амалга оширилган тарғибот ишлари ўз самарасини беряпти. Маҳалламиздаги ҳар икки хонадоннинг бирида иссиқхона бор. Йилнинг тўрт фаслида барча сабзавотлар муҳайё.

Хуллас бугун маҳаллада ҳамма иш билан банд, ишсиз одамнинг ўзи йўқ. Бу эса туманда оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор самарасидир.

  • Кўрилди
    293
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+