O'zLiDeP “Аёллар қаноти” фаоллари оилавий корхона фаолияти билан танишди

21.01.2022, 16:02

O'zLiDeP “Аёллар қаноти” фаоллари оилавий корхона фаолияти билан танишди

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши “Аёллар каноти” бўлими томонидан Урганч шаҳри “Жалолиддин Мангуберди” маҳалласида жойлашган “Дилноза” оилавий корхонасида “Тадбиркорлик-давр талаби” мавзусида мулоқот ташкил этилди.

Ушбу корхона 3 хил турдаги нон маҳсулотларини ишлаб чиқаради. 2019 йилда корхона раҳбари Дилноза Қурбанова “Ёшлар келажагимиз” жамғармаси томонидан 78 млн сўмлик имтиёзли кредит олиб,  ўз фаолиятини йўлга қўйган эди. Ҳозирги кунда корхонада ойига 12 тонна ундан нон маҳсулотлари тайёрланмоқда. Корхонада маҳалладаги 18 нафар хотин-қизлар ва ёшлар бандлиги таъминланган. Ишчилар 2 сменада, кунига 1000 дона нон ёпиб, аҳолини узлуксиз нон маҳсулотлари билан таъминлаб келишмоқда.

O'zLiDeP вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” фаоллари корхонада бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишдилар, ишчи-хизматчилар билан суҳбатлар олиб бордилар.

-Келаси йилдан бошлаб фаолиятимизни кенгайтириш ниятидамиз. Иш фаолиятимизни янада кенгайтирсак ички бозоримизни сифатли, арзон маҳсулотлар билан таъминлаш билан бирга янги ишчи ўринларини яратиш имконига ҳам эга бўламиз, - дейди корхона раҳбари Д.Қурбанова.

Ўтказилган мулоқотлар жараёнида O'zLiDeP вилоят Кенгаши ходимлари корхонанинг истиқболдаги режалари, муаммолари ва таклифларини ўрганди ҳамда партиянинг дастурий мақсад ва ғоялари, тадбиркорларни қўллаб-қувватлашда амалга ошираётган устувор вазифалари тўғрисида маълумотлар берди.

Мулоқотлар якунида корхонанинг бир гуруҳ ишчиларига партиянинг эсталик совғалари топширилди. 

Мушарраф Рахимова

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

аёллар билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    473
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+