Шаҳрисабзда аёллар ўртасида спорт оммалашмоқда

03.02.2022, 17:09

Шаҳрисабзда аёллар ўртасида спорт оммалашмоқда

O’zLiDeP Шаҳрисабз шаҳар Кенгаши ташаббуси билан “Соғлом оила мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида 1-касб-ҳунар мактабида 18 ёшдан 45 ёшгача бўлган маҳалла аёллари ўртасида спортнинг волейбол, баскетбол ва стол тенниси бўйича мусобақа ўтказилди.

Бу тадбир қишлоқ аёлларини спортга кенг жалб этиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, хотин-қизларнинг жисмонан етук ва баркамол бўлишларига ҳисса қўшиш мақсадида ташкил этилди. Спорт мусобақасини партиянинг шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Фазлиддин Аманов очиб, партия ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини, жисмоний тарбия ва спортни тарғиб қилишни устувор мақсад сифатида белгилаганини таъкидлади.

Мусобақада “Пиллакашлик” ва “Сариосиё” маҳалласи хотин-қизлари спортнинг баскетбол, волейбол, теннис турлари бўйича ўзаро куч синашдилар. Мусобақа якунларига кўра спортнинг теннис йўналиши бўйича 1-сон касб-ҳунар мактаби ўқувчиси Сурайё Ойбекова биринчи ўринни қўлга киритди. Маҳалла хотин-қизлари ўртасида ўтказилган волейбол мусобақасида “Пиллакашлик” МФЙнинг “Ёш волейболчилар” жамоаси биринчи ўринни қўлга киритишди.

Мусобақа сўнггида ғолиб ва совриндорлар партиянинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    400
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+