Депутат ташаббуси билан энг олис ҳудуддаги 80 нафар аёллар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

08.02.2022, 14:52

Депутат ташаббуси билан энг олис ҳудуддаги 80 нафар аёллар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб килиш, тиббий маданиятни ривожлантириш ва хотин-қизлар ўртасида турли касалликларни олдини олишга қаратилган "Соғлом оила-мустаҳкам оила" лойиҳаси доирасида Данғара тумани “Аёллар қаноти” фаоллари иштирокида тадбир бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир O'zLiDePдан сайланган Данғара туман Кенгаши депутати И.Эргашев ташаббуси билан амалга оширилди. Туманнинг олис ҳудудида бўлган Ғумайли МФЙ аёллари учун давра суҳбати ҳамда чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилгани кўплаб опа-сингилларни қувонтирди.

80 нафар аёлларни қамраб олган тиббий кўрик давомида ЛОР, Эндокринолог, Гинеколог, Гастроэнтролог, Кардиоревматолог, Онколог ҳамда Уролог каби мутахассислар аёлларни кўрикдан ўтказдилар.

Кўрик давомида касаллик аниқланган хотин-қизларга депутат кўмаги билан 10 хилдан зиёд керакли дори дармонлар тарқатилди.

Ш.Толипова,

O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши

бўлим мудири.

  • Кўрилди
    435
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+