Сувни тежашнинг инновацион технологияларини яратиш ёш олимларимиз олдида турган муҳим вазифадир

10.02.2022, 15:05

Сувни тежашнинг инновацион технологияларини яратиш ёш олимларимиз олдида турган муҳим вазифадир

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O’zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Ҳаитов Қарши шаҳридаги ТИҚХММИ Миллий тадқиқот университетининг Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти профессор ўқитувчилари ҳамда талабалари билан учрашув ўтказди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар ва бу жараёнда салоҳиятли йигит-қизларнинг тутган ўрни ва 2022 йил - Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ёшлар билан олиб борилган ўзаро мулоқотлар ёрқин таассуротларга бой бўлди.

Учрашувда  қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаси учун юқори малакали кадрларни миллий ва халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлаш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

-Бунинг учун ёш олимларни қишлоқ хўжалиги учун жуда муҳим бўлган сувни тежашнинг инновацион технологияларини яратишга жалб этиш лозим, - деди А. Хаитов талабалар билан мулоқот чоғида. – Бинобарин, иқлимизга мос ва хос бўлган бундай технологияларни кашф этиш, ишлаб чиқаришга жорий этиш бугун сув танқислиги сезилаётган ва дунё ҳамжамиятини ташвишга солаётган глобал муаммо ҳисобланади. Мен ишонаманки, бу институтда таҳсил олган ёшлар мамлакатимиз равнақи учун муҳим бўлган янгиликларни яратишда етакчилардан бўладилар.

Учрашув қизғин мулоқот ва савол жавблар тарзида ўтди.

  O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    378
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+