Депутат ташаббуси билан маҳаллага тоза ичимлик суви келди

10.02.2022, 17:22

Депутат ташаббуси билан маҳаллага тоза ичимлик суви келди

Пахтаобод туманидаги “Пушмон” маҳалла фуқаролар йиғинида ичимлик суви танқислигидан аҳоли азият чекади. Бир неча йиллик муаммога ҳанузгача ижобий ечим топилмагани ачинарли ҳолат, албатта.

Халқ депутатлари Пахтаобод туман кенгаши депутати Маликахон Жалолованинг мазкур ҳудуддадаги аҳоли муаммоларини ўрганиш ишлари давомида ушбу масала ялт этиб кўзга ташланди. Мурожаатчиларнинг эътирозли фикрлари депутатни бефарқ қолдирмади. Ахир кундалик фойдаланиладиган ичимлик суви об-ҳаводек зарурку! Бир неча чақирим олисдан ичимлик суви ташиб истеъмол қилиш амримаҳолга айланаётганидан кўз юмиб бўлмайди.

-Маҳалламиздаги 40 та хонадон аҳолиси ва ҳудуддаги Ҳарбий қисм сув танқислигидан қийналиб келади, - дейди маҳалла фаоли Абдулхаким Шамсиддинов. - Депутатга мурожаатимиз сабабли муаммо бартароф этилди. Шу кунни ўзидаёқ мутасаддилар билан ҳамкорликда сув қувурлари таъмирланди. Бугун маҳалла аҳллари депутат кўмагидан мамнун.

Учрашувда шунингдек, электр таъминоти ва ички йўларни шағаллаштириш бўйича ўртага ташланган мурожаатлар ҳам O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан назоратга олинди ва муаммо ечими бўйича тегишли ташкилотга депутатлик сўрови юборилди.

Муаммонинг катта кичиги бўлмайди. Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири турибди. Шундай экан, муаммоларга имкон қадар ўз вақтида ечим топишга ҳаракат қилайлик.

  • Кўрилди
    326
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+