Депутат ёрдамчиси фермерлар билан учрашди

10.02.2022, 17:28

Депутат ёрдамчиси фермерлар билан учрашди

Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани Амударё овул фуқаролар йиғинида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси Н.Туремуратова, Халқ депутатлари Хўжайли туман Кенгаши депутати З.Клочков ва партия ходимлари иштирокида тумандаги фермерлар билан учрашув ташкил қилинди.

Учрашувда  иштирокчиларга  2022-2026-йилларга мўлжалланган  Янги Тараққиёт стратегиясининг мазмун-моҳияти ва унда белгиланган вазифалар  бўйича маълумотлар  берилди. 

 Учрашув савол-жавоб тариқасида ўтказилиб, бугунги кунда фермер хўжаликларини ривожлантириш борасида дуч келаётган муаммолар ҳақида масалалар муҳокама қилинди.

 Бугунги кунда сув танқислиги муаммоси мамлактимизнинг барча ҳудудларида кечаётганлигини ҳисобга олган ҳолда экологик муаммоларни ҳал қилишнинг бирдан-бир йўли сув тежовчи ускуналар ўрнатиш, кам сув сарф этадиган экинларни экиш масаласига эътибор қаратилди.

- Бугунги куннинг фермери нафақат агроном, юрист, иқтисодчи керак бўлса сиёсатчи бўлиши керак. Мана бир гина мисол З.Ключков фермер бир вақтнинг ўзида  туман Кенгаши депутатидир. Партиянинг ғоявий мақсад ва вазифаларини амалга оширишда фаоллик кўрсатиб келмоқда. Пандемия даврида қанчадан қанча оилаларга моддий ёрдамини кўрсатди, шундай фермерлар сафи кўпайши керак,  – деди  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутат  ёрдамчиси  Н.Тўремуратова.

Учрашув давомида Амударё маҳалласи ҳудудидаги 6 нафар фермерлар партия сафига аъзо бўлди ва янги бошланғич партия ташкилоти очишга келишиб олинди. Бу каби  “Депутат ва фермерлар” учрашувини  тумандаги бошқа маҳаллаларда ўтказиш  режалаштирилди. 

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

 

  • Кўрилди
    324
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+