Шаҳрисабзнинг Оқдарё маҳалласида ҳоким ёрдамчилари, фермерлар ва томорқачилар иштирокида семинар ташкил қилинди

14.02.2022, 14:07

Шаҳрисабзнинг Оқдарё маҳалласида ҳоким ёрдамчилари, фермерлар ва томорқачилар иштирокида семинар ташкил қилинди

Шаҳрисабз туманидаги “Оқдарё” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги қишлоқлар аҳолиси асосан помидор, булғор қалампири, бақлажон ва бошқа экин кўчатларини етиштиришда нафақат туманда балки вилоятда ҳам машҳур томорқачилардан саналишади. Кўчатнинг серҳосил ва эртапишар навларини етиштиришда ўзига хос тажриба яратган бу маҳалла томорқачилари фаолиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида амалий семинар ташкил этилди.

Тадбир доирасида тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, фермер ва деҳқон хўжалиги раҳбарлари ҳамда томорқачилар кўчатчиликда Оқдарё маҳалласи тажрибасини ўрганишди. Мазкур тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Актам Хаитов  иштирок этиб, ҳовлисини яшнатиб қўйган ва томорқасини даромад манбаига айлантирган фуқароларга ўз ташаккурини билдирди.

Намунали томорқачи Маҳмадали Пўлатов 6 сотих иссиқхонада помидор, булғор қалампирининг серҳосил ва эртапишар навини етиштиришда ном қозонган. Рафиқаси Насиба Абдиева билан тиним билмай меҳнат қилишади ва роҳатини кўришмоқда.

-50 минг туп булғор қалампири ва 20 минг туп помидор кўчатини етиштирамиз,- дейди М. Пўлатов.- Кўчатларимизга вилоятдаги кўплаб туманлардан харидорлар бор. Юпқа пўчоқ, серҳосил навларни топиб экамиз, шунинг учун ҳам харидорларимиз кўп. Ер остига ярим метр қалинликда нури солиб, устига тупроқ тўкиб, кўчат экамиз. Бунинг самараси шуки, ер иссиқ бўлади. “Дуга” қилиб, кўчат устини ёпамиз, иссиқхонанинг ўзиниям икки қават плёнка билан беркитамиз. Ана шу тажрибани томорқачилар қўлласа, яхши ва дуркун кўчат етиштиришади. Айтмоқчи, ҳар йили камида 50 млн сўм даромад қилаяпмиз. Шу ҳисобдан уй-жойни яхшилаб олдик, 4 фарзандимни олий маълумотли қилдик, автомобил харид қилдик.

А. Хаитов томорқачилар, МФЙ раислари, маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари билан суҳбатлашар экан, онлайн плотформа асосида кредит олиш, бир маҳаллала бир турдаги маҳсулот етиштириш, артезиан қудуқ қазишда субсидия  бериш тартиб-тамойиллари ҳақида тавсиялар берди.

Партия етакчиси ушбу маҳаллада мавжуд муаммоларни ҳам ўрганди ва уларнинг ечими бўйича тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.

Бу каби самимий суҳбат, маҳорат дарслари ва семинарлар Китоб ва Яккабоғ туманларида ҳам ўтказилди.

O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    477
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+