"IYMAN textile" тўқимачилик корхонаси хотин-қизлари O’zLiDeP сафига қўшилди

16.02.2022, 17:25

Қарши туманида фаолият кўрсатаётган мазкур тикув-трикотаж маҳсулотлари корхонаси  12,5 млрд сўм миқдоридаги маблағ эвазига барпо этилган бўлиб, мажмуа йилига 3 миллион дона тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга.  Ҳозирги кунда бу ерда 100 нафардан зиёд хотин-қиз учун доимий иш ўрни яратилган.

Корхонада O`zLiDeP вилоят ва туман кенгаши  ходимлари томонидан хотин-қизлар учун тарғибот тадбири ўтказилди. Унда партиянинг дастурий мақсад ва вазифалари бўйича батафсил тушунчалар берилди. Тадбир сўнгида “IYMAN” текстил тикувчилик мажмуасининг 20 нафар тикувчи хотин-қиз партия аъзолигига қабул қилинди.

O`zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    497
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+