Депутатлик эшитуви: Қўнғирот туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарининг ҳисоботи тингланди

17.02.2022, 18:02

Депутатлик эшитуви: Қўнғирот туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарининг ҳисоботи тингланди

Халқ  депутатлари Қўнғирот туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан Қўнғирот тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими раҳбари Д.Сейтниязов Президентимизнинг 2020 йил 25 июлдаги “Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги  ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг туманда ижроси юзасидан ҳисобот  бериб ўтди.

Жумладан, туманда бугунги кунга қадар жами 106 131 таҳлил ПЦР усулида лаборатор текширилди. Натижада қайта касалликлар билан жами 2826 бемор касаллик бирламчи аниқланди. Касал бўлганлар уйларида дизенфекция ўтказилди. Бемор билан алоқада бўлганлар туман тиббиёт бирлашмаси томонидан клиник кузатувга олинганлиги тўғрисида маълумот бериб ўтди.

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан Қўнғирот тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Ш.Кдырбаевнинг ҳисоботи тингланди.

Президентимизнинг 2021 йил 27 июльдаги  “Аҳолига  кўрсатилаётган  тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарорининг туманда ижроси юзасидан туманда олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

Йиғилиш кун тартибидаги мансабдор шахсларнинг ҳисоботини тинглар экан, депутатлик  гуруҳи аъзолари ўзларининг таклиф ва фикларини билдириб ўтди.  

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    426
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+