Депутатлик эшитуви: Узунда бюджет тушумлари кўпайгани ва унинг қандай сарфлангани муҳокама марказида бўлди

17.02.2022, 18:05

Депутатлик эшитуви: Узунда бюджет тушумлари кўпайгани ва унинг қандай сарфлангани муҳокама марказида бўлди

O'zLiDeP Узун тумани Кенгашида Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 декабрда қабул қилинган “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш мақсадида Узун туманида бюджет тушумлари ижросининг 2021 йил якунлари бўйича Узун тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Р.Боймирзаевнинг ҳисоботи эшитилди.

Айтиш керакки, 2021 йилда Узун тумани бўйича бюджетга 52,6 млрд. сўмлик тушумлар режалаштирилган бўлиб, амалда 57,5 млрд.сўм.прогнозга нисбатан 4,9 млрд.сўм қўшимча тушумлар шакллантирилган. Уларнинг 63 фоизи ёки 36.0 млрд. сўми 2 та солиқ тури жисмоний шахсларнинг ер солиғи ва жимсоний шахсларнинг даромад  солиқлари ҳисобига тўғри келади.

Тасдиқланган прогноз кўрсатгичларига қўшимча равишда 4,9 млр.сўм жалб этилган даромадларни таҳлил қилинганда, жумладан: камерал солиқ текшируви ҳисобидан 0,6 млрд.сўм қўшимча манбалар жалб этилиб, 866 нафар ишчи ходимларни легаллаштириш ҳисобидан 0,1 млрд. сўм қўшимча  солиқлар ундирилди.

Солиқ қарзини қисқартириш ҳисобидан 1,1 млрд. сўмлик қўшимча  манбалар туширилди. Янги лойиҳаларни ишга тушириш эвазига 0,4 млрд.сўмлик қўшимча манбалар жалб этилиб, бўш турган ва самарасиз фойдаланилаётган бинолар ҳамда қурилиши тугалланмаган обеъектларга таъсирчан солиқ механизмларини қўллаш натижаси билан бюджетга 1,8 млрд.сўмлик маблағ ҳам йўналтирилди.

Қолаверса, кадастр органларида мавжуд маълумотлар билан таққослаш натижаси билан бюджетга 0,3 млрд. Сўмлик, бошқа йўналишлар ҳисобидан эса 1,6 млрд.сўм тушитирилиши амалга оширилди.

Эшитувда шулар хусусида муҳокама қилинар экан, ЎзЛиДеП Узун тумани Кенгаши депутатлик гуруҳи умуман, маблағларни мақсадли сарфлангани ҳақида ҳам сўраб, билиб олишди.

  • Кўрилди
    451
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+