Бахмалда ҳисобот сайлов йиғилишлари танқидий-таҳлилий руҳда ўтмоқда

18.02.2022, 12:35

Бахмалда ҳисобот сайлов йиғилишлари танқидий-таҳлилий руҳда ўтмоқда

Айни кунларда ҳудудий партия ташкилотлари таркибидаги Бошланғич партия ташкилотларида, муҳим сиёсий жараён – ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтмоқда.

6300 нафардан ошиқ маслакдошларимизни бирлаштирган 61 та БПТ фаолият олиб бораётган O'zLiDeP Бахмал туман Кенгашида ҳам бу сиёсий жараёнга пухта тайёргарлик кўрилди.

Диққатга сазовор томони, аксарият ҳисобот-сайлов йиғилишлари танқидий-таҳлилий руҳда ўтаётгани билан алоҳида ажралиб турибди. Қуйи бўғин фаоллари нафақат етакчилар ҳисоботига, балки 2022 йил иш–режасига ҳам жиддий ёнлашмоқдалар. Ўринли таклиф ва мулоҳазалар билдирилоқда.

Бахмал туман Ўсмат ШФЙ ҳудудида ташкил этилган ва Фахриддин Эргашев етакчилик қилаётган қуйи бўғинда бўлиб ўтган ҳисобот-сайлов йиғилиши ҳам айнан танқидий-таҳлилий руҳда ўтгани билан ажралиб турди. Йиғилишда партия туман Кенгаши ходимлари, халқ депутатлари туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, тажрибали партиядошларимиз ҳамда электорат вакиллари ҳам иштирок этишди.

Мазкур БПТ 42 нафар аъзоларни ўз сафига бирлаштирган. Ҳисобот даврида пардиядошларимиз барча ижтимоий-сиёсий жараёнларда фаол иштирок этдилар. Шунингдек, ўзлари истиқомат қиладиган ҳудудда  аҳолини қийнаётган бир қатор муаммоларга ечим топишда депутатларга яқиндан кўмакдош бўлдилар. БПТ етакчиси ўз ҳисоботида бу мисолларга батафсил тўхталиб ўтди. Мисол учун, маслакдошларимиз томонидан ҳудудда истиқомат қилувчи 15 та кам таъминланган оилаларга турар-жой кадастр паспортини шакллантиришда ва шу билан бирга 20 дан ортиқ тадбиркорларнинг кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишда амалий ёрдам қўрсатилди.

Йил давомида аҳоли томонидан қилинган 60 мурожаатнинг 48 таси ижобий ҳал этилган бўлса, қолганлари назоратга олинган.

Бахмаллик маслакдошларимиз ўз етакчиларининг ҳисоботини қониқарли деб топдилар ва уни яна қайта БПТ раислигига сайладилар. Йиғилиш давомида фаол партиядошларимиз партия туман Кенгашининг эсталик совғалари билан рағбатлантирилди.

Бахром Бобожонов,

O'zLiDeP Бахмал туман Кенгаши раисининг

биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    467
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+