Депутатлик эшитуви: Балиқчида китобхонлик маданиятини ривожлантириш борасида қилинган ишлар таҳлил қилинди

21.02.2022, 17:06

Депутатлик эшитуви: Балиқчида китобхонлик маданиятини ривожлантириш борасида қилинган ишлар таҳлил қилинди

Халқ депутатлари Балиқчи туман Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гурухининг навбатдаги эшитувида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги “2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори юзасидан амалга оширилаётган ишлари бўйича ахбороти тингланди.

Ушбу масала бўйича Балиқчи туман Ахборот-ресурс маркази директори Ж.Каримов ҳисобот берди. Ҳозирги кунда Ахборот-кутубхона марказида 33 678 нусха босма адабиётлар ва 318 600 нусхада электрон адабиётлар мавжуд бўлиб, 2020 йилда  15 428 нафар  китобхонга хизмат кўрсатилган бўлса, 2021 йилда кўрсаткич 15 434 нафарни ташкил этди. Кутубхонадан ташқарида аҳолини китобга бўлган талабини қондириш мақсадида тумандаги ҳамкор ташкилотлар билан шартнома асосида кўчма кутубхона ва кўчма ўқув заллари фаолияти йўлга қўйилди. Тумандаги ташкилот ва муассасалар, маҳалла фуқаролар йиғинларида 2020 йилда 16 та кўчма кутубхоналар фаолият олиб бормоқда.

Шунингдек барча мактаб ўқувчилари ўртасида “Энг китобхон ўқувчи”, “Энг китобхон оила” каби кўрик-танловлар ўтказилди.

Мутасаддининг ҳисоботи қониқарли деб эътироф этган халқ ноиблари эшитув жараёнида соҳани янада ривожлантириш учун нималарга эътибор қаратиш зарурлиги бўйича бир қатор саволлар билан мурожаат қилдилар.

Кун тартибидаги масала қизғин муҳокама қилиниб, ҳар бир депутат ўз сайлов округида юқоридаги Қарор ижросини таъминлаш мақсадида, тарғибот-ташвиқот тадбирларини кучайтириши, китобхонликка бағишланган тадбирларда фаол иштирок этиш юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

  • Кўрилди
    343
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+