Депутат ва партия фаоллари мактабдаги таълим сифатини ўрганди

21.02.2022, 17:13

Депутат ва партия фаоллари мактабдаги таълим сифатини ўрганди

Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Наргиза Дилова ташаббуслигида мутасадди раҳбарлар иштирокида шаҳардаги 12-мактабда ўқув жараённинг бориши, таълим-тарбиядаги сифат ва самарадорликни ўргандилар.

Ўқувчи ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувда ўқувчиларнинг дарс машғулотларига қатнашиш ҳолати, давомати, уларнинг фанларни ўзлаштириш даражаси, орзу-истаклари билан қизиқдилар. Депутат ўқувчиларга инсон камолотга эришишнинг асосий йўли мустаҳкам олинган билим ва ўзига бўлган юксак ишонч билан эришиш мумкинлигини таъкидлади.  

Малакали  психолог Дилафрўз Исматова ўқувчи ёшлар учун янги интерфаол усулларни қўллаган ҳолда психологик тренинг ўтказди.

Мазкур билим даргоҳидан Зулфияхоним издошлари, турли Халқаро олимпияда ғолиблари етишиб чиқмоқда. Мактабда таҳсил олаётган, турли фан олимпиаларида ғолибликни қўлга киритган 4 нафар ўқувчилар депутат стипендияси билан рағбатлантирилди.

Шунингдек, O'zLiDeP Бухоро шаҳар Кенгаши ёшлар масалалари бўйича раис ўринбосари Дилфуза Сулаймонова мактабда ўз тенгдошларига намунали хулқи ва аъло баҳолари билан ўрнак бўлиб келаётган  бир қатор аълочи ўқувчиларга Президентимизнинг «Янги Ўзбекистон Стратегияси» номли китобини совға қилди.

Учрашувда  мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган чексиз  эътибор, барча соҳаларда бўлганидек, таълим тизимида ҳам ўз самарасини бераётганини алоҳида таъкидланди. 

Очиқ мулоқот сўнггида ёшларни қизиқтирган барча саволларга ташкилотчилар томонидан  атрофлича жавоб берилди.

Мактаб директори тадбир ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигини билдириб, депутат ва ёшлар ҳамкорлиги келгусида ҳам ўз амалий натижасини беришига ишонч билдирди. Бу каби учрашувларни билим даргоҳида мунтазам равишда ўтказилишига келишиб олинди. 

  • Кўрилди
    685
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+