260 нафар партия фаоллари бирлашган қуйи бўғин фаолияти сарҳисоб қилинди

23.02.2022, 17:31

260 нафар партия фаоллари бирлашган қуйи бўғин фаолияти сарҳисоб қилинди

O'zLiDeP Фарғона вилояти ва туман-шаҳар Кенгашлари томонидан 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгилаб  берилган устувор йўналишлар ва уни халқимизга етказишга бағишланган тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири O'zLiDeP Фарғона шаҳар Кенгаши томонидан “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” масъулияти чекланган жамиятида бўлиб ўтди.

Тараққиёт стратегияси келгуси беш йилда мамлакат тараққиётини тўлақонли таъминлаб беришга қаратилгани, барча мақсадлар бугунги глобаллашув жараёнида Янги Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятида тутган роли ва ўрнини ошириш, халқ фаровонлиги, тинчлиги ҳамда мамлакат хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб боришга қаратилганлигини алоҳида таъкидладилар.

Шу куни “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ қошида ташкил этилган Бошланғич партия ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси ҳам ўтказилди. Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, 2003 йилда ташкил топган қуйи бўғинда бугунги кунда 260 нафар ҳайрихоҳлар бирлашган. Ўткан 2021 йилда 50 нафардан ортиқ ишчи-ходимлар партия сафига қабул қилинган.

Ҳисобот-сайлов конференциясида қуйи бўғин фаолиятини янада жонлантириш борасида келгусидаги вазифалар белгилаб олинди. Шунингдек, иштирокчиларнинг қўллаб-қувватлаши билан бошланғич партия ташкилоти раислигига Ферузахон Болтабоева сайланди.

Тадбирда ташкилотнинг бир гуруҳ ишчилари партия сафига қабул қилиниб, уларга аъзолик гувоҳномалари ва кўкрак нишонлари тантанали равишда топширилди. Бундан ташқари, партия фаоллари ҳам эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Шоҳсултон Тўхтаматов,

O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши

матбуот котиби.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    467
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+