Қибрайлик партия хайрихоҳлари ўзларига етакчи сайлашди

03.03.2022, 16:53

Қибрайлик партия хайрихоҳлари ўзларига етакчи сайлашди

Республикамиздаги энг намунали маҳаллалардан бўлган Қибрай туманидаги “Бунёдкор” МФЙда партия сафига бириккан партия хайрихоҳлари маҳаллада ташкил этилган БПТнинг навбатдаги ҳсиобот сайлов йиғилишини ўтказишди.

 Унда бугунги кунда юртимизда олиб борилаётган оқилона давлат сиёсати натижасида амалга оширилаётган бунёдкорликлар, юзага келаётган имкониятлар алоҳида эътироф этилди. O’zLiDeP ҳам мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб, қатор ҳаётбахш ислоҳотларнинг амалиётчиси бўлаётгани қайд этилди.

Партиянинг қуйи таянч бўғини бўлган мазкур ташкилот ҳам бу борада оғишмасдан камарбасталик билан иш олиб бораётгани таъкидланди. Ташкилотнинг ўтган йилдаги фаолияти сарҳисоб қилинди.

Бой ҳаётий тажрибаси, ўзининг барқарор сиёсий позицияси ва фикрига эга эканини инобатга олиб, келгусида ушбу БПТга бошчилик қилиш маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ботир Собировга ишониб топширилди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

бўлим мудири

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    546
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+