БПТларда ҳисобот-сайлов йиғилишлари давом этмоқда

11.03.2022, 14:21

БПТларда ҳисобот-сайлов йиғилишлари давом этмоқда

O`zLiDeP Олот туман Кенгашида 58 та бошланғич партия ташкилотлари ўз атрофига 4938 нафар партия аъзоларини бирлаштирган. Айни кунларда ушбу партия қуйи бўғинларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари давом этмоқда.

“Жайхунобод” МФЙ, “Камалак болалар ташкилоти”,  Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимиларида жами 778 нафар партия аъзоларини жамлаган O’zLiDeP бошланғич партия ташкилотларининг навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда O`zLiDeP бошланғич ташкилотларининг 2021 йилдаги фаолияти сарҳисоб қилиниб, “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва 2022 йил – Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида амалга оширишга оид давлат дастури”даги белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда БПТнинг 2022 йилдаги устувор вазифалари белгиланиб олинди.

Кун тартибидаги асосий масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. БПТ раисларининг ҳисоботи ижобий баҳоланиб, БПТ раислигига қайта сайландилар.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    387
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+