Хотин-қизларга касб-ҳунар ўргатиш мақсадида 2 кунлик семинар ташкил қилинди

14.03.2022, 16:14

Хотин-қизларга касб-ҳунар ўргатиш мақсадида 2 кунлик семинар ташкил қилинди

“Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси Бухоро вилоят ҳудудий бўлимида фаолият юритиб келаётган БПТ ташаббуси билан “Ўз ишингни бошла ва такомиллаштир" мавзусида икки кунлик ўқув семинар ташкил қилинди.

Тадбирда хотин-қизларни тадбиркорликка йўналтириш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш, билим ва кўникмаларини  ошириш, янги иш ўринларини яратиш хусусида ҳамда партиянинг  сайловолди платформасида белгиланган  устувор мақсад ва вазифалар хусусида атрофлича фикрлар алмашилди.

Тадбир давомида 25 нафар хотин-қизлар ҳамда 3 нафар бизнес - тренерлар ва уста-тренерлар иштирок этишди. Тадбир иштирокчилари бизнес соҳасида билимлар ва кўникмаларга эга бўлдилар.

  • Кўрилди
    657
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+