Ишчи гуруҳ фаолияти: Асака туманида паррандачиликка қизиққан аёллар ва ёшлар иштирокида семинар ташкил қилинди

16.03.2022, 11:27

Ишчи гуруҳ фаолияти: Асака туманида паррандачиликка қизиққан аёллар ва ёшлар иштирокида семинар ташкил қилинди

O'zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан тараққиёт стратегиясидаги қишлоқ хўжалигини илмий асосда интенсив ривожлантириш, сув ресурсларини бошқариш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, чорвачилик озуқа базасини кенгайтириш йўналишидаги 32-мақсадни амалга ошириш юзасидан Асака тумани “Меҳнатобод” МФЙда жойлашган “Барака ҳамкор” МЧЖда  амалий семинар ўтказилди.

Тадбирда, OzLiDeP Андижон вилоят Кенгаши вакиллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, тадбиркор ва фермерлар, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, партия фаоллари, фахрийлар, паррандачиликка қизиққан аёллар ва ёшлар иштирок этдилар.

Мазкур семинарни OzLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова кириш сўзи билан очиб, йиғилганларга 2022 йилда вилоятда чорвачиликни ривожлантириш, чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш, соҳада жорий этилаётган янги лойиҳалар ҳамда қўшимча иш ўринлари яратишни ташкил этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, мамлакат тараққиётида O`zLiDePнинг ўрни ва роли хусусида алоҳида тўхтаб ўтди.

Семинар давомида иштирокчилар корхона фаолияти билан яқиндан танишдилар. 

-Паррандачилик йўналишдаги тадбирларнинг самарадорлигини таъминлаш бизнинг ҳам вазифамизга айланган, - дейди халқ ноиби, “Самар агро” фермер хўжалиги раҳбари Баҳодиржон Ахмедов. - Ҳар бир депутат ўз сайлов округи ҳудудида паррандачиликни ривожлантиришга масъул этиб белгиланди. Бу борада маҳаллаларда иш олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари билан ҳамкорлик ўрнатилди. Ўйлаймизки, тез орада дастлабки натижалар кўзга ташланиб қолади.

Семинар давомида паррандачилик йўналишида иш бошламоқчи бўлган иштирокчиларни қизиқтирган саволларига соҳа мутахассислари томонидан батафсил тушунчалар берилди.

  • Кўрилди
    350
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+