Эндиликда зарар билан ишлаётган корхоналарни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш амалиётидан воз кечилади

17.03.2022, 16:43

Эндиликда зарар билан ишлаётган корхоналарни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш амалиётидан воз кечилади

Зарар билан ишлаётган ва давлат бизни қўллаб-қувватлайди, деб қўл қовуштириб турган раҳбарлар билан эндлиликда бошқача ишланади. Яъни бундай корхоналарни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш амалиётидан бутунлай воз кечилади.

Бу ҳақда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 14 март куни иқтисодиётни барқарор ривожлантириш, давлат корхоналарини трансформация қилиш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Бугунги кунда мамлакатимизда бозор иқтисодиётини ривожлантириш, рақобат муҳитини яхшилаш мақсадида давлат корхоналари трансформация қилиш ва давлат активларини хусусийлаштириш борасида кенг кўламли ишлар амлага оширилмоқда. Президентимиз алоҳида кўрсатиб ўтганидек, 25 та давлат корхонасида операцион самарадорликни оширишда сусткашликка йўл қўйилмоқда. Транспорт соҳасидаги ишларни ҳам қайта кўриб чиқиш керак. Транзит йўловчилар оқимини ошириш, чартер парвозларга рухсат бериш тизимини соддалаштириш, маҳаллий аэропортларни минтақавий транзит хабига айлантириш чораларини кўриш зарур.

Экспорт масалалари муҳокама қилинар экан, ташқи бозордаги бугунги вазиятдан келиб чиқиб, транспорт ва логистика масалаларини ҳал этиш, маҳсулотларни янги бозорларга чиқариш масаласи кўриб чиқилди. Мутасадди раҳбарлар озиқ-овқат хавфсизлигини ва бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ахборот беришди.

Иқтисодиётимиз барқарорлигини таъминлаш, бор имкониятлардан унумли фойдаланиш бугунги кун талаби. Аммо нега бу соҳада сусткашликка йўл қўйиляпти? Нега иқтисодиётимизни жадал ривожлантиришда инновацион технологиялар ва замонавий услублардан оқилона фойдаланилмаяпти? Соҳага янгиликларни олиб кириш ҳамда давлат корхоналари фаолиятини янги ўзанга буриб юбориш борасидаги ишларни тартибга солишда ҳар бир раҳбар ҳамда халқ вакиллари ҳисобланган депутатлар ҳам ўзларини масъул эканини ҳис қилиши лозим. Зеро, жонажон юртимиз равнақи ва келажагини яратишда ҳеч ким четда қолиши мумкин эмас.

Ҳазратқул ХЎЖАМҚУЛОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

  • Кўрилди
    656
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+