Бойсуннинг энг чекка қишлоғида янги МТМ очилди

28.03.2022, 17:32

Бойсуннинг энг чекка қишлоғида янги МТМ очилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Бойсун туманида сайловчилар билан учрашувлари давомида 14-сонли мактабгача таълим муассасаси очилишида ҳам иштирок этди.

Ушбу тадбирда Бойсун туман ҳокими А. Жўраев,  Сурхондарё вилояти МТМ раҳбари Ш. Холлиева ҳам қатнашди.

Мазкур МТМ 120 ўринга мўлжалланган бўлиб, Минчоқ маҳалласи болажонлари учун қувончли бўлди. Эндиликда қишлоқ болалари ҳам кўркам,  шинам ва замонавий типдаги боғчада тарбия топишади.

Таъкидлаш жоизки, ўтган беш йил давомида республика бўйлаб болаларни мактабгача таълим муассасасига қамрови даражаси ошиб бормоқда. Айниқса, Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида ҳам МТМлар сонини икки баробарга ошириш,  боғча болалари қамрови сонини юз фоизга чиқариш масаласи кўзда тутилган.  Бундан мақсад болажонларимизни келажакда соғлом, баркамол, зукко, билимли бўлиб вояга етишларини таъминлашдир.

  • Кўрилди
    551
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+