Чимбойлик 50 нафар хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

15.04.2022, 13:18

Чимбойлик 50 нафар хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан  ўтказилди

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Соғлом оила - мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида “Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади” мавзусида Чимбой туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли поликлиникада хотин-қизлар орасида тиббий кўрик ташкил қилинди.

Мақсад эса хотин-қизларнинг тиббий саводхонлигини ошириш, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, соғлом миллат генофондини асрашга кўмаклашиш, ҳар томонлама соғлом авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни изчил давом эттириш ва юқори босқичга кўтариш, уларниннг ижтимоий-сиёсий ва тиббий маданиятини юксалтиришдан иборат.

Чимбой туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли поликлиникада бугунги кунда 120 нафар тажрибали тиббиёт соҳаси ходимлари аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда.

Мазкур кўп тармоқли поликлиника туман аҳолисининг саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида замонавий тиббий асбоп-ускуналар билан таъминланган.

Ўтказилган учрашув давомида тажрибали тиббиёт ходимлари томонидан маҳалладаги 50 нафар хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    462
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+