Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда муаммолар ўртага ташланди

15.04.2022, 14:06

Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда муаммолар ўртага ташланди

Пойтахтимизда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши ва ЎзЛиДеП Чилонзор туман Кенгаши билан ҳамкорликда “Депутат ва тадбиркорлар” мулоқот форуми доирасида “Янги Ўзбекистон – иқтисодиёт драйвери бўлган тадбиркорларга берилаётган кенг имкониятлар мамлакати” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Мазкур тадбирни ўтказишдан мақсад тадбиркорликни жадал ривожланишини қўллаб-қувватлаш, маҳсулотларини экспорт-импорт қилишдаги фаолиятини янада яхшилаш бўйича уларга янгиликларни етказиш, тадбиркорларга тегишли ҳамкор ташкилотлар томонидан амалий ёрдам берилишини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятида учраб турган бир қатор муаммоларни доимий равишда тизимли ўрганиб бориш ҳамда уларни бартараф этишдан иборат. 

Тадбирда тадбиркорларнинг дарди эшитилиб, уларни қийнаб турган муаммоли масалалар ечимини топишга доир ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Шу билан бирга, тадбиркорлар томонидан таклифлар ўртага ташланди. 

  • Кўрилди
    462
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+