Вилоят Кенгаши сессиясида O’zLiDeP депутати томонидан кўтарилган масала ижобий ечим топадиган бўлди

Вилоят Кенгаши сессиясида O’zLiDeP депутати томонидан кўтарилган масала ижобий ечим топадиган бўлди

Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгашининг 53-сессиясида вилоят Кенгаши депутатлигига O’zLiDePдан сайланган депутат Жамол Ашуров томонидан Жондор тумани Мустақиллик ва Зарафшон ҳудудларидан ўтувчи Авгир-2 каналини тозалаш, янги насос ўрнатиш ва сув таьминотини яхшилаш бўйича масала кўтарилга эди.

Мавжуд вазият билан яқиндан танишиш мақсадида вилоят ҳокими  Ботир Зарипов ушбу ҳудудда бўлди. Масала тегишли соҳа мутасаддилари иштирокида муҳокама қилинди. Вилоят раҳбари 10 кун муддатда 6 км узунликдаги мазкур сув тармоғини тозалаш, талаб ва эҳтиёждан келиб чиқиб, қўшимча насос ўрнатиш бўйича топшириқлар берди.

Аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланиш, фермер хўжаликлари дала майдонларидаги ҳосилдорликни оширишда мазкур каналнинг сув таъминотини яхшилаш муҳим рол ўйнайди.

Депутат ташаббуси билан кўтарилган муаммони ҳал этиш юзасидан ишлар бошланди.

  • Кўрилди
    105
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+