Депутат ёрдамчиси: миллий ва хорижий тажриба

19.04.2022, 15:44

Депутат ёрдамчиси: миллий ва хорижий тажриба

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Олий Мажлис Қонунчилик палтасидаги партия фракцияси, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти тузилмасидаги Парламентаризмни ривожлантириш бўйича БМТ ўқув маркази ҳамкорлигида “Депутат ёрдамчиси: хорижий ва миллий тажриба” мавзусида семинар ўтказилди.

Тадбирни Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори Ф.Отахонов “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси: фаолияти ва унинг асосий йўналишлари” мавзусидаги маъруза билан очиб берди. Унда миллий парламентимиз ривожланишининг тарихи, бугунги куни ва парламентнинг ролини ошириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумотлар берилди.

Парламент қуйи палатаси депутати, O'zLiDeP фракцияси аъзоси З.Худайбердиев “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда фаолият йўналишлари” мавзусида маъруза қилиб, депутатлик фаолиятининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида ахборот берди. Шунингдек, Дания мамлакати парламенти мисолида парламент депутати фаолиятининг самарадорлигини оширишда депутат ёрдамчиларининг тутган ўрни ва фаолиятининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида тўхталиб ўтди.

Тадбирда O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Сиёсий таълим маркази раҳбари Н.Алимов “Депутат ёрдамчисининг мақоми, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, партия ва депутат билан ўзаро алоқалари” мавзусидаги маъруза билан қатнашиб, депутат ёрдамчисининг “депутат-партия-парламент” тизимли муносабатларидаги аниқ вазифа ҳамда йўналишлари хусусида тўхталиб ўтди. Бундан ташқари, депутат ёрдамчиларининг ижтимоий тармоқлар билан ишлашда амалий кўникмаларга эга бўлиши, депутат фаолиятини ёритишда замонавий PR технологияларни қўллаши зарурлиги хақида тавсиялар берди.

БМТ ўқув маркази раҳбари Ғ.Маҳаммаджонов “Депутат ёрдамчиси: миллий ва хорижий тажриба” мавзусидаги тақдимотида қизиқарли мисоллар билан тингловчиларни хорижий ва миллий тажриба билан таништириб ўтди. Хусусан, аксарият Европа мамлакатлари парламентларида депутат ёрдамчиларига қўйилган талаблар ҳақида батафсил маълумотлар берди.

Кун тартибидаги масала бўйича қизғин савол жавоблар бўлиб, соҳани такомиллаштириш масалалари бўйича бир қатор таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

  • Кўрилди
    397
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+