Самарқандда узумчиликни ривожлантириш ҳамда томорқада паррандачиликнинг ўзига хос жиҳатлари ўрганилди

19.04.2022, 16:04

Самарқандда узумчиликни ривожлантириш ҳамда томорқада паррандачиликнинг ўзига хос жиҳатлари ўрганилди

Мамлакатимизда аҳоли даромадини ошириш, бандлигини таъминлаш, бунинг учун барча мавжуд имкониятларни ишга солиш борасида бир қанча лойиҳалар амалга ошириляпти.

Жумладан, Узумчилик — халқимизнинг асрлар давомидаги миллий деҳқончилик маданияти, қадрияти, ғурури ва даромад манбаи ҳисобланади, қолаверса, халқимизнинг турмуш тарзи ва урф-одатлари ҳисобланади.

Каттақўрғон туман Кенгаши фаоллари тумандаги Мойбулоқ МФЙ йиғинидаги Жураев Акрам хонадонида бўлишди.

Жўраев Акрам ҳовлисидаги 35 сотих томорқасида 150 туп қора кишмиш токлар экилганига 7 йил бўлди. Оила аъзолари эса иш билан банд. Йилига 3-4 миллион даромад олади, сояки майиз тайёрлаб меҳнат қилса яна қўшимча 6-7 миллион даромад кўриши мумкин.

O`zLiDeP Самарқанд туман Кенгаши фаоллари Самарқанд туманидаги “Саломов Зиё Зиёевич” фермер хўжалиги фаолияти билан ҳам яқиндан танишди. Фермер хўжалиги узмчилик йўналишида ихтисослашган бўлиб 400  тупдан ортиқ турли узум кўчатлари экилган. Ҳозирги кунда деярли барча кўчатлар ҳосилга кирган, 3 хил узум навлари етиштирилмоқда.

Бундан ташқари фермер хўжалигида қуёнчилик ва товуқчиликни ҳам кенг ривожлантириш кўзда тутилган бўлиб, 100 га яқин қуён ва 40 та товуқ боқилмоқда. Бу йил чет давлатдан қўшимча зотли қуёнлар олиб келиш режалаштирилган.

Партия вакиллари ушбу фермер хўжаликлари фаолияти билан танишаркан, келгусида фаолиятини янада кенгайтириш, бу борада партия қўллаб-қувватлашини билдириб ўтди.

Насиба Мўминова,

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    303
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+