Депутат кўмагида муаммо бартараф қилинди

20.04.2022, 14:11

Депутат кўмагида муаммо бартараф қилинди

Халқ депутатлари Чимбой туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Асилбек Арзиев ўзи сайланган ҳудуд “Темир йўл гузори” маҳалла фуқаролар йиғинидаги сайловчилари билан учрашганда бир қатор  муаммолар кўтарилган эди.  

Тумандаги “Темир йўл гузори” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Т.Жалекеев, Ж.Жуманиязов кўчасида истиқомат қиладиган   маҳалла аҳли уй олди томорқа ерларини суғориш учун томорқа суви билан таъминловчи ариқ трубаси чиқиндилар билан тўлиб қолганлиги бўйича мурожаат қилган эди.

Мазкур мурожаат бўйича депутат тегишли корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда муаммони ўрганиб чиқди. Халқ вакили депутатлик ваколати доирасида Чимбой тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига депутатлик сўровнома юборилди.

Натижада Чимбой тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси вакиллари ўрганиш олиб боришди ва эскирган труба янгисига алмаштирилди. Депутатнинг саъй-ҳаракати билан масала ижобий ҳал қилинди.  

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    354
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+