Ғозғонда миллий каштачилик маданиятини юксалтиришга оид маҳорат дарси ташкил этилди

27.04.2022, 13:47

Ғозғонда миллий каштачилик маданиятини юксалтиришга оид маҳорат дарси ташкил этилди

Халқимизнинг миллий қадриятларидан бири бўлган каштачилик санъатини авлоддан авлодга мерос сифатида сақлаб қолиш, ушбу ўзига хос миллий маданий меросимизнинг жаҳондаги қийматини янада юксалтириш, шунингдек, қизларимизда миллийликка ҳавасни шакллантириш ҳар биримиз учун масъулиятли вазифадир.

O'zLiDeP Ғозғон шаҳар Кенгаши ташаббуси билан “Ғозғон чевар қизлари" МЧЖда "Тумар" МФЙда яшовчи аёллар дафтарига киритилган хотин-қизлар ўртасида аёлларни миллий қадриятларга қайтариш ва шу билан бир қаторда даромадли касб-ҳунарга йўналтириш бўйича маҳорат дарси ташкил қилинди.

Маҳорат дарсида ҳунармандчилик, айниқса, касаначилик ва миллий каштачилик маданиятини юксалтириш билан бирга хотин-қизларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш ғояларини сингдириш кўзда тутилган. Чевар каштачи томонидан ип ва ранглар билан ишлаш, матоларга эътибор қаратиш ва кашта гулларининг миллийлик акс этган янгидан янги дизайнларига эътибор қаратиш сир-синоатлари ўргатилди.

Шунингдек, маҳорат дарси иштирокчиларига миллий каштачилик орқали даромад олиш истагида бўлган аёллар учун давлат томонидан имтиёзли кредитлар ажратилиши, масъул ташкилотлар иштирокида субсидиялар ажратиб берилиши ёки тикувчилик қилиш истагида бўлган хотин-қизларга ҳар хил турдаги тикиш ва бичиш техникалари ажратилишдаги имтиёзлар ҳақида айтиб ўтилди.

М.Пирнафасова,

O'zLiDeP Навоий вилояти кенгаши

жамоатчилик билан алоқалар ва

мафкуравий ишлар бўлими мудири

  • Кўрилди
    673
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+