Депутатлик эшитуви: Избосканда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш даражаси таҳлил қилинди

28.04.2022, 16:07

Депутатлик эшитуви: Избосканда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш даражаси таҳлил қилинди

Халқ депутатлари Избоскан туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Президентимизнинг 2020 йил 25 сентябрдаги “Ичимлик суви таъминоти ва оқава сув тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳада инвестиция лойиҳалари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармони ижроси юзасидан Избоскан туман “Сув таъминоти” МЧЖ раҳбари У.Маматожиевнинг ҳисоботи тингланди.

Мутасадди ўз ҳисоботида туманда 2021 йилда “Обод қишлоқ” дастурига асосан “Куйган-ёр” МФЙ ҳудудида 3,1 сув тармоғи, “Урганжи” МФЙ ҳудудида 1 дона сув қудуғи реконструкция қилиш ва 14,1 сув қудуқ тармоғи қурилиши бўйича қурилиш ишлари амалга оширилганлиги ҳамда юқоридаги маҳаллалар аҳоли вакиллари тўлиқ сув билан таъминланганлигини таъкидлади.

Корхона ва аҳоли маблағлари ҳисобидан 20 дан ортиқ маҳаллаларда сув тармоғи қурилиш ишлари амалга оширилди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, 2022 йил давомида “Марказ” МФЙ да 400 метр, “Хақулобод”да 700 метр, “Мангуберди”да 800 метр, “Истиқлол”да 1,2 км, “Мангуберди” МФЙларга 700 метр ичимлик суви тармоқлари қурилиши якунланиб, 1500 дан ортиқ хонадон ичимлик суви билан илк бор таъминланди.

Йиғилиш давомида депутатлар юқорида тилга олинган фармон ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Депутатлар мутасадди раҳбарнинг ҳисоботини маълумот учун қабул қилиб, бу борадаги депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан доимий назорат ва таҳлил ишларини олиб бориш юзасидан чора-тадбирларни белгилаб олди.

Одинахон Турғунова,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

сиёсий таълим ва депутатлик

гуруҳлари билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    440
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Маъруфхужа2022-04-29 11:41:01

Ижобий, танқидий фикр ва чораларни қуллаб-кувватлаш керак!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+