Депутатлар уруш фахрийлари ҳолидан хабар олишди

Депутатлар уруш фахрийлари ҳолидан хабар олишди

Инсон азиз, хотираси муқаддас. Эл-юртининг тинчлиги, осойишталиги, эрки ва озодлиги учун курашган инсонлар ҳамиша халқимиз ардоғидадир.

9 май Хотира ва қадрлаш куни ва Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабанинг 77 йиллиги муносабати билан Нукус шаҳри "Амударё" маҳалла  фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи бугун яқинлари ардоғида 97 ёшни қарши олаётган жасорати ўрнак бўладиган Қадирбай ота Нармановни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари М.Ибрагимов, Б.Алдамуратов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раислари, депутат З.Реймова, Ш.Ўтемисов, Б.Сидиков, партия ходимлари ва фаол ёшлар йўқлаб бордилар.

Отахон уруш йилларини эслаб, кўзида ёш билан бугунги кунга шукроналар айтди.

- Бугунгидек  нурофшон кунларда яшаш бахтига мушарраф бўлишимиз жанг майдонларида мардларча олишган юрт шаъни йулида азиз жонларини таҳликаларга қуйган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ҳамда фронт орти меҳнаткашларининг хизматлари олдида бир умр таъзимдамиз, - деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Б.Алдамуратов.

Депутатлар ташрифидан хурсанд бўлган отахон ўтмиш хотиралари билан ўртоқлашаркан дориломон кунларни кўриш насиб этганига шукроналар келтирди ва отахонга ўзларининг совғаларини ином этди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    132
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+