Депутатлар фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини юқори савияда ўтказишда фаоллик кўрсатмоқда

18.05.2022, 14:15

Депутатлар фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини юқори савияда ўтказишда фаоллик кўрсатмоқда

Барча ерда бўлганидек, Бухоро шаҳрида ҳам навбатдаги МФЙ раислари сайлови юқори савияда ва пухта ҳозирлик кўрилган ҳолда давом этмоқда.

Ушбу жараёнда маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳам фаол иштирок этмоқдалар. O’zLiDePдан халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутатлигига сайланган Матлуба Бадритдинова вилоят марказидаги “Раззоқ Ҳамроев” номли МФЙда ўтказилган сайлов жараёнини кузатиб, ушбу муҳим сиёсий тадбирнинг амалдаги қонунлар доирасида очиқ ва ошкора руҳда ўтказилганлигини эътироф этди.

Мазкур маҳаллада 6250 нафар аҳоли истиқомат қилади. Сайлов давомида уларнинг аксарияти фаол иштирок этиб, кўрсатилган номзодларнинг дастури билан яқиндан танишиб чиқдилар ва ўзлари маъқуллаган номзодга якдиллик билан овоз бердилар.

  • Кўрилди
    409
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+