Тадбиркорнинг яна бир режаси амалга ошди

23.05.2022, 15:35

Тадбиркорнинг яна бир режаси амалга ошди

O'zLiDeP Бухоро вилоят ва Вобкент туман Кенгаши вакиллари «Намунали томорқачи аёл – фаровонлик бунёдкори!»  лойиҳаси доирасида тумандаги «Хайруҳуш» МФЙ да яшовчи Инобат Хакимова хонадонида бўлиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишдилар. 

 2012 йил тадбиркорлигини иссиқхона йўналишида бошлаб 2021 йилда 33 млн. сўмлик имтиёзли кредит билан фаолиятини кенгайтирган ишбилармон аёл И.Хакимова 19 нафар хотин-қизларни доимий иш билан таъминлаган. Памидор етиштиришга мослаштирилган 10 сотихдан иборат иссиқхонада бодринг, картошка, булғор қалампири, бақлажон ва турли хил кўкатлар ҳам етиштирилади ҳамда ҳар йили 80-90 млн сўм даромад олади. Бундан ташқари И.Хакимова хонадонида 300 туп ток кўчатлари ҳар йили 3-3,5 тонна хосил беради.

- Келажакдаги уй- режаларим бисёр. МФЙда ўқув маркази ташкил этиш ҳамда тадбиркорликка қизиқувчи аёлларни ўзлари танлаган соҳалари бўйича ўқитиб, уларнинг бандлигини таъминлашдан иборатдир, - дейди ташаббускор тадбиркор аёл И. Ҳакимова.

Депутатлар И.Ҳакимованинг ташаббусини қўллаб-қувватлаб, шу куннинг ўзида маҳалладаги  «Темир дафтари» ва «Аёллар дафтари» даги тадбиркорликка қизиқиши бўлган опа-сингилларимизга маҳорат дарсини ташкиллаштиришда кўмаклашишди.

  • Кўрилди
    374
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+