O‘zLiDeP вакиллари аҳоли бандлигини таъминлаш ҳолатини ўрганди

23.05.2022, 15:37

O‘zLiDeP вакиллари аҳоли бандлигини таъминлаш ҳолатини ўрганди

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши масъул ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари ва ёшлар етакчилари билан ҳамкорликда Вобкент туманидаги қатор МФЙларда бўлиб, аҳоли хонадонларида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.

Туманда 2020-2022 йиллар давомида 2598 та эҳтиёжмад оилалар ва 10 142 нафар оила аъзолари ҳамда уларнинг 3104 нафар меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқаролари “Темир дафтар”га киритилган бўлиб, шу кунгача уларнинг бандлиги тўлиқ таъминланди.

Айниқса, оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик, фуқароларни жамоат ишларига жалб этиш, уларнинг саноат лойиҳаларидаги иштирокини таъминлаш ва бошқа йўналишларда аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан кутилган натижаларга эришилган.

Қўшимча даромад манбаи яратиш мақсадида “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари” рўйхатларига олинган 432 нафар фуқароларга субсидия асосида дуга усулидаги иссиқхона қуриб берилган, 426 нафарига ижара асосида ер ажратилган.

Амалга оширилган ишлар натижасида “Темир дафтар” рўйхатида турувчи 2488 та оилалар ва 9791 нафар оила аъзолари ҳамда уларнинг 3103 нафари меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқаролари рўйхатдан чиқарилди.

Туман бўйича 29 та хонадонга жами 34,1 млн.сўмлик бир сотихли дуга усулидаги иссиқхоналар қуриб берилган. Бу борадаги ишлар айниқса, ҳудуддаги “Мирвоши” МФЙда талаб даражасида ташкил этилган. Ушбу МФЙда 572 та ёшлар бўлиб, уларнинг 8 нафарига “бир контурга-бир маҳсулот” тамойили асосида 10 сотихдан жами 80 сотих ер ажратиб берилган. Бугунги кунда ушбу экин майдонларига қовоқ, тарвуз, маккажўхори, ловия, картошка, сабзи экилиб парвариш қилинмоқда. Шунингдек, туманнинг “Чоробод” қишлоғида яшовчи Анор Хўжаева ҳамда Кумуш Мустафоеваларга ҳам 10 сотихдан ер майдони ажратилиб, ушбу майдонларда ҳам полиз маҳсулотлари етиштириляпти.

Маҳаллий Кенгаш депутати Нодир Қўлдошев ҳамда “Мирвоши” МФЙдаги ёшлар етакчиси Мардон Шукруллаевларнинг ўз ваколатлари доирасидаги ибратли ишлари аҳоли, айниқса аёллар ва ёшлар бандлигини таъминлашда хизмат қилмоқда.

  • Кўрилди
    399
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+