Конституцияни такомиллаштириш жараёнида кенг аҳоли қатлами вакиллари ўз таклифлари билан фаол иштирок этмоқда

27.05.2022, 17:31

Конституцияни такомиллаштириш жараёнида кенг аҳоли қатлами вакиллари ўз таклифлари билан фаол иштирок этмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ҳамда Ургут туман ҳокимлиги ҳамкорлигида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясини такомиллаштириш бўйича тузилган миллий комиссия ҳамда конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда O’zLiDePнинг иштироки” мавзуида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Н.Ризаев, Ғ. Абдиев, O‘zLiDeP Самарқанд вилоят, Ургут туман Кенгашлари аъзолари, тумандаги барча ташкилотлар раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, маҳалла раислари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

- Айтиш керакки, Конституцияни такомиллаштириш масаласи ўтган йилги сайловолди жараёнларида партиямиздан президентликка кўрсатилган номзод ҳамда ишончли вакилларнинг аҳоли билан учрашувларида қарийб барча ҳудудларда сайловчиларимиз томонидан кўтарилган эди. Хусусан, сайловолди учрашувларида инсон ҳуқуқларини мустаҳкамлаш, тадбиркорлик кафолатларини янада кучайтириш, фуқаролик жамиятини, маҳалла, оила институтини ривожлантириш, давлатнинг ижтимоий муаммоларни ҳал этишга масъуллигини ошириш, ёшлар, кексалар ва ногиронларни қўллаб-қувватлаш, таълим ва илм-фанни янги босқичга кўтариш, экология, она табиатни асраш борасидаги ҳуқуқий нормаларни қайта кўриб чиқиш юзасидан таклифлар билдирилган, - дейди ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Наврўз Ризаев. - Бугун барча саъй-ҳаракатлар, мухтасар айтганда, инсон қадрини юксалтиришга қаратилган экан, Бош қомусимизга киритиладиган барча ўзгартишларнинг негизида ҳам Ўзбекистонда кечаётган ислоҳотлар моҳиятини белгиловчи улуғвор ғоя “Инсон қадри учун” - шиори яққол ифодаланиши лозим.

Тадбирда сўз олганлар мавзу юзасидан ўз таклифларини ва фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Қисқа қилиб айтганда халқ  фикрини ўрганиш асосида мамлакат конституциясини такомиллаштириш юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни янги сифат даражасига кўтариш, халқимизнинг турмуш фаровонлигини янада ошириш, Ўзбекистоннинг дунёдаги энг илғор давлатлари қаторига киришига улкан имкониятлар яратади.

Жахонгир Хужамкулов,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

 бўлим мудири

  • Кўрилди
    905
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+