Ўзгаришларнинг туб моҳияти мустаҳкам ҳуқуқий пойдеворда

30.05.2022, 16:49

Ўзгаришларнинг туб моҳияти мустаҳкам ҳуқуқий пойдеворда

Термиз давлат университетининг Педагогика институтида “Конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда O‘zLiDePнинг ўрни” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Б.Мардаев, O’zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши раиси ҳамда депутати А.Рўзиев, вилоят Кенгаши депутати Д.Сувонова ҳамда институт ўқитувчи ва талабалари иштирок этишди.

Дастлаб, Қонунчилик палатаси депутати Б.Мардаев сўзга чиқиб, амалдаги Конституция мамлакатимизда мустақиллик йилларида эришилган ютуқ ва катта ўзгаришларнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори ва энг асосий кафолати бўлиб келганини таъкидлади. Буни эътироф этган ҳолда Асосий қонунимизни жамиятдаги бугунги реал воқеликка, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясидаги улкан марраларга, шиддатли ислоҳотлар ўзанига мослаштириш бугунги куннинг асосий талабидир. Зеро, кейинги йилларда юртимизда амалга оширилаётган, жамиятимизни тубдан ўзгартираётган кенг кўламли ислоҳотлар замирида Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси доирасида белгилаб олинган залворли мақсадлар мужассам. Бу эса мустақил юртимизнинг бугуни ва эртасини ҳал қилувчи жараёнлар даврига кириб келганимизни яққол намоён қилиб турганлигини айтиб ўтди.

Таъкидлаш керакки, бугун барча саъй-ҳаракатлар, мухтасар айтганда, инсон қадрини юксалтиришга қаратилган экан, Бош қомусимизга киритиладиган барча ўзгартишларнинг негизида ҳам Ўзбекистонда кечаётган ислоҳотлар моҳиятини белгиловчи улуғвор ғоя “Инсон қадри учун” - шиори яққол ифодаланиши лозим.

Тадбир сўнггида иштирокчилар томонидан берилган саволларга жавоб берилди ҳамда улар томонидан билдирилган таклиф ва тавсиялар ёзиб олинди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    541
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+