Конституциявий ислоҳотлар: Партия ҳудудий кенгашларда муҳокамалар ўтказилмоқда

01.06.2022, 17:22

Конституциявий ислоҳотлар: Партия ҳудудий кенгашларда муҳокамалар ўтказилмоқда

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Жомбой туман кенгашидаги партия депутатлик гуруҳининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Йиғилишда Партия туман Кенгаши фаолияти ҳақида фикр юритиларкан, юқори партия ташкилотлари томонидан берилган топшириқ ва вазифалар ижросига катта масъулият билан жиддий ёндашиш зарурлиги таъкидланди.

Ўзаро очиқ муҳокама руҳида ўтган йиғилишда партия бошланғич ташкилотлари, партия депутатлари фаолиятлари таҳлил қилиниб, уларга самарали ишлашлари учун зарур бўлган амалий тавсия, кўрсатма ва маслаҳатлар берилди.

Шунингдек,  маърузачилар Янги Ўзбекистон шароитида асосий қонунга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришларнинг муҳим жиҳатлари ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.

– Қонунчилик, жамиятдаги ўзгаришлар билан боғлиқ жараёнларда кенг жамоатчиликнинг иштироки муҳим мезонларидан бири ҳисобланади, – дейди O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари – аппарат раҳбари Илхом Ботиров. – Шу маънода йиғилиш ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига қўшимча ва ўзгартириш киритиш юзасидан билдирилаётган таклифларни муҳокама қилиш, кенг жамоатчиликнинг фикрини ўрганишдан иборат

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Жомбой туманидаги «AGRO GUMUSH JOMBOY» МЧЖ корхонаси таъсисчиси ва савдо директори Қудратов Одил Қудратович O‘zLiDeP Жомбой туман Кенгашига раиси этиб сайланди.

Жахонгир Хужамкулов, 

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    543
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+