Конституциявий ислоҳотлар: Андижонлик талаба-ёшлар таклифлар билдирди

03.06.2022, 15:03

Конституциявий ислоҳотлар: Андижонлик талаба-ёшлар таклифлар билдирди

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши ҳамда тегишли бошқарма ва идоралар, олий таълим профессор ўқитувчилари билан ҳамкорликда Андижон давлат университетида “Конституциявий ислоҳотлар” мавзусида  давра суҳбати ташкил этилди.

Депутатлар, ёшлар, партия фаоллари, тадбиркорлар ва хотин-қизлар ҳамда ОАВ вакиллари  иштирок этган мазкур тадбирда Конституциявий ислоҳотларни амалга ошириш ва эркин фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг конституциявий асосларини такомиллаштириш тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди ҳамда таклиф ва хулосалар билдирилди. Мамлакатимизнинг Асосий қонунини жамиятдаги реал воқеликка, шиддатли демократик ислоҳотлар мантиғига мослаштириш масалалари бўйича атрофлича фикр алмашдилар.

Тадбир давомида партия вакиллари, талаба ёшлар, депутатлар, Олий таълим профессор ўқитувчилари, тегишли ташкилот ва идора вакиллари ҳам ўз таклифларини билдириб, ушбу жараёнда фаол иштирок этиши таъкидлаб ўтилди. Бундан ташқари Конституциявий ислоҳотлар жараёнида устувор даражада эътибор қаратиш лозим бўлган бир қатор долзарб масалалар, хусусан, инсоннинг иқтисодий ҳуқуқларини таъминлашнинг энг муҳим ва зарур шарти сифатида хусусий мулк, жумладан, ер ва фойдали қазилмалар дахлсизлиги ва ҳимояси тамойилларини амалга ошириш муаммолари атрофлича муҳокама этилди. Зеро, аксарият давлатлар конституцияларида хусусий мулк ҳуқуқи инсоннинг конституциявий ҳуқуқларидан бири сифатида эътироф этилади. 

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    775
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+