Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашда жамоат ташкилотларнинг ўрни ва роли

15.06.2022, 13:25

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашда жамоат ташкилотларнинг ўрни ва роли

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши  томонидан тузилган ишчи гуруҳ аъзолари Қўрғонтепа туманидаги 9228-ҳарбий қисмдаги хизматга чақирилувчилар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

Мазкур учрашувни партия туман кенгаши қошидаги фахрийлар кенгаши раиси О.Хамидов кириш сўзи билан очди. Стратегияда  мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш бўйича белгилаб берилган еттинчи устувор йўналиш, 12 та мақсадни ўз ичига олган ва давлатнинг мудофаа қобилиятини янада мустаҳкамлаш, Қуролли Кучларнинг жанговар шайлигини, имкониятлари ва салоҳиятини кучайтириш масаласи илгари сурганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Шу билан бирга, тараққиёт стратегиясининг айнан ушбу йўналишга қаратилган мақсадлари ва бу борада амалга ошириладиган амалий тадбирлар, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашда фаол иштирок этишни таъминлаш, ҳарбий хизматни ўтаб қайтган ёшларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш, уларни иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш, Қуролли Кучлар барча давлат идоралари, муассаса ва корхоналар учун етук кадрлар тайёрлайдиган мактабига айланишига эришиш, мамлакат ҳарбий хавфсизлигини таъминлаш ва мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш борасидаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш борасида атрофлича маълумотлар берилди. 

Тадбир сўнггида иштирокчилар тараққиёт стратегиясининг мамлакат мудофаа салоҳиятини такомиллаштиришга қаратилган бандларига ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди ва  ўзларини қизиқтирган саволларга асосли жавоблар олишди.

  • Кўрилди
    481
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+