Касбининг ишбилармон аёли аниқланди

17.06.2022, 14:49

Касбининг ишбилармон аёли аниқланди

Касби туманида хотин-қизларнинг жамиятдаги роилни ошириш, улар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, мамлакат иқтисодиётида хотин-қизлар иштирокидаги хусусий секторнинг улушини ошириш, сифат жиҳатдан улар тадбиркорлигини ривожлантиришда илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида O’zLiDeP Касби туман Кенгаши ва Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамкорлигида “Ишбилармон аёл” кўрик танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Кўрик танловда ўз ишлаб чиқариш ва қўл меҳнатига асосланган тадбиркорлик ишлари намойиш этилди.

Ҳайъат кенгашининг хулосасига кўра, “Собирова Нигора Хасанбоевна” ЯТТ раҳбари Нигора Собирова миллий гиламчилик тадбиркорлик йўналишида 1-ўринни қўлга киритиб, танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Қолган танлов иштирокчилари ҳам номинациялар бўйича партия томонидан тақдирланишди.

  • Кўрилди
    430
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+