Конституциявий қонунга кенг аҳоли вакилларининг фикрлари, таклифлари олиниб, ўрганилмоқда

30.06.2022, 17:08

Конституциявий қонунга кенг аҳоли вакилларининг фикрлари, таклифлари олиниб, ўрганилмоқда

Шу кунларда “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамаси ўтказилмоқда. Жойларда кенг жамоатчилик иштирокида қизғин муҳокама ва суҳбат, очиқ мулоқотлар тарзида уюштирилаётган тадбирларда такомиллаштирилаётган Янги Ўзбекистон Конституциявий Қонунига юртимиз аҳолисининг турли қатламларининг фикрлари, таклифлари олиниб, ўрганилмоқда.

O’zLiDeP Оҳангарон шаҳар Кенгаши ташаббуси билан шаҳар ҳокимлиги биносида ҳокимлик аппарати ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, корхона-ташкилотлар вакиллари учун такшил этилган навбатдаги очиқ муҳокама ҳам айни мақсадда ўтказилди.

Очиқ ҳамда қизғин муҳокама руҳида ўтган тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Атхам Назирқулов, Оҳангарон шаҳри ҳокими Акром Эшонқулов, халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси Шавкат Комиловлар иштирок этишди.

Тадбирда сўз олган депутат Атхам Назирқулов Асосий Қомусга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш зарурияти, Бош қомусимизнинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартиш, 6 та янги модда билан 16 та янги норма киритишни назарда тутаётган конституциявий қонун лойиҳаси ҳақида атрофлича маълумот берди.

Конституциянинг 1-моддасига киритилаётган ижтимоий давлат қўшимчаси қандай маънони англатиши борасида тўхталиб, уни батафсил изоҳлаб берди.

Сўнгги йилларда юртимизда олиб борилаётган оқилона сиёсат натижаси ўлароқ, ижтимоий давлатнинг асосий талаблари амалда қўлланилиб, бу йўналишдаги давлатнинг мажбурияти эндиликда Конституцияда мустаҳкамлаб қўйилаётгани инсонпарварликнинг олий намунаси эканини алоҳида эътироф этди.

Хусусан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ташкил этилгани, “Мономарказ”лар фаолиятининг йўлга қўйилгани, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” тизимлари самарали ташкил этилгани, ишлаётган пенсионерларга пенсиялар 100 фоиз тўланишга ўтилгани бунинг ёрқин исботи бўла олишини таъкидлади.

Ижтимоий давлатлар учун муҳим аҳамият касб этувчи таълим ва тиббиёт соҳаси ривожига қаратилаётган эътибор туфайли олий таълим билан қамров даражасининг ошгани, мактабгача таълим муассасалари сони сифат даражасининг ортгани, хусусий тиббиёт ташкилотларининг кўпайишига олиб келганини реал фактларга асосланган маълумотлар бериш билан сўзлаб берди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Қонун лойиҳаси муҳокамасига доир ўз фикр-мулоҳазаларини билдиршаркан, йиғилганларни Янги Ўзбекистоннинг бош Қомуси такомиллаштирилаётган паллада фаол бўлишга ундашди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    254
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+