“Иштирокчиларидан кўп нарса ўргандим”, - дейди “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Жиззах шаҳри босқичи ғолиби Нигора Ҳожиева
01.07.2022, 16:06

“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Жиззах шаҳар босқичида иштирок этган 15 га яқин тадбиркор аёллар ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотлар, аёллар, болалар либослари, махсус кийимлар, ҳунармандлик буюмлари ва қандолатчилик маҳсулотлари кўргазмасини намойиш этишди.
-Бугунги танловда “Bravo cake” Ya.T.T мизда тайёрланаётган қандолат маҳсулотлари билан қатнашиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритдим, - дейди тадбиркор Нигора Хожиева. – Бироқ, танловда ғолибликдан ҳам кўра, бошқа тадбиркор аёлларнинг фаолияти билан яқиндан танишганимдан, уларнинг ниманидир ўрганганимдан хурсандман.
Гачри, камтарлик қилаётган бўлса-да Нигора Ҳожиеванинг фаолияти кўпчиликда катта таъсурот қолдирди. Тадбиркор аёл шу кунгача 160 нафар аҳолининг бандлигини таъминлашга эришган.
Танловда шунингдек, “Замонавий ташаббускор аёл, “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли”, ҳамда “Энг ёш, фаол аёл тадбиркор” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланиб, партия шаҳар Кенгшаининг Диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Иштирокчиларининг ҳар бири эътирофга лойиқ
16.08.2022, 11:21
-
Шижоатли, изланувчан, ташаббускор
16.08.2022, 11:05
-
Тахиатошлик маҳалла хотин-қизлари тадбиркорлик субъектига саёҳат қилишди
16.08.2022, 11:03
-
“Ишбилармон аёл – 2022”: андижонлик аёллар баҳси
12.08.2022, 11:30
-
Бухоролик ишбилармон аёллар аниқланди
12.08.2022, 11:00
Фикрингизни қолдиринг