Бош қомусимизнинг пишиқ-пухта, янада халқчил бўлиши халқимиз хоҳиш-иродасининг ифодасидир

08.07.2022, 15:41

Бош қомусимизнинг пишиқ-пухта, янада халқчил бўлиши халқимиз хоҳиш-иродасининг ифодасидир

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ҳамда Марказий Банк Самарқанд вилоят Бошқармаси ҳамкорлигида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувидаги нутқида белгилаб берилган вазифалар ҳамда конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда O’zLiDePнинг иштироки тўғрисида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирни O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши раисининг Аёллар масалалари бўйича ўринбосари, Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети катта ўқитувчиси  Жамила Сайфиддинова очди ва олиб борди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари Наврўз Ризаев, Ғайрат Абдиев, O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши раисининг ўринбосари Бахтиёр Хўжаёровлар “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги Конституциявий қонуни лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси юзасидан соҳалар кесимида маълумотлар беришди.

Маърузачиларнинг қайд этишича бош қомусимизнинг мазмун-моҳиятига кўра, “инсон – жамият – давлат”, “Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат” деган тамойилларни конституциявий қоида сифатида муҳрлаш,  инсон шаъни ва қадр-қимматини ҳамма нарсадан устун қўйиш, сифатли ва малакали тиббий хизматни ташкил этиш, таълимни ривожлантириш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш, муносиб меҳнат шароитларини таъминлаш ва ҳақ тўлаш, экология ва атроф-муҳит муҳофазасига устувор аҳамият қаратиш, хусусий мулкни ҳимоялаш, тадбиркорлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш, коррупцияга қарши курашиш каби йўналишларда конституциявий кафолатни кучайтиришга доир масалалар ҳам халқимизни кўпроқ қизиқтириши маълум бўлди. 

Шунингдек, мазкур жараёнда нафақат юридик соҳада муайян билим ҳамда тажрибага эга мутахассислар, олимлар, балки мамлакат тақдирига бефарқ бўлмаган турли аҳоли қатламлари ва ёшлар ҳам фаол иштирок этганлиги алоҳида қайд этилди.

Эътиборлиси, таклифларнинг 65 фоиздан ортиғи айнан 30 ёшгача бўлган фуқаролардан келгани бунинг яққол тасдиғидир. Бунда ёшлар манфаатлари ва қизиқишлари инобатга олиниб, таклифларни замонавий ахборот воситалари орқали қабул қилиш чоралари кўрилгани муҳим аҳамият касб этди. 

Тадбир иштирокчилар томонидан Конституциявий қонун лойиҳасига қатор таклифларини билдириб ўтишди.

Жаҳонгир Хўжамкулов,

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

 бўлим мудири

  • Кўрилди
    788
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+