Конституциявий ислоҳотлар: Маҳалланинг мақоми ҳамда давлат органларининг бу борадаги вазифалари аниқ белгилаб берилмоқда

08.07.2022, 15:44

Конституциявий ислоҳотлар: Маҳалланинг мақоми ҳамда давлат органларининг бу борадаги вазифалари аниқ белгилаб берилмоқда

Шу кунларда «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси очиқ халқ муҳокамасида бўлиб турибди.

O’zLiDeP негизидаги турли ташкилотлар томонидан жойларда ташкил этилаётган очиқ мулоқот тадбирларида ҳам жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалаларини қамраб олган Қонун лойиҳаси халқ муҳокамасига тақдим этилмоқда.

Кенг жамоатчилик, бутун халқимиз қаторида партиянинг қуйи бўғини ҳисобланадиган БПТ лар ҳам бу жараёнда фаол иштирок этишмоқда.

Партия Тошкент туман Кенгаши томонидан ҳудуддаги 3-секторда Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, “Озодлик”, “Хувайдо”, “Ифтихор”, “Оқибат”, “Ахиллик”, “Сағбон”, “Ободлик”, “Тинчлик”, “Учсада”, “Қирариқ” МФЙларидаги бошланғич партия ташкилотлари раҳбар  ва фаоллари иштирокида ташкил этилган тадбирда Янги Ўзбекистон Бош қомуси халқимиз хоҳиш-иродасининг ифодаси бўлиб, ҳақиқий халқ Конституцияси сифатида такомиллаштирилаётгани борасида сўз борди.

Мамлакат Конституциясини ислоҳ қилишда халқ фикрининг ўрганилаётгани юртимизда инсон қадри юксалаётганининг яна бир исботи эканига урғу берилди.

Хусусан, Конституциянинг 32-моддасига киритилаётган қўшимча ҳақида атрофлича маълумот берилди. Жумладан, муқаддам Конституцияда фуқаролар жамият ва давлат ишларини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқига эгалиги, бундай иштирок этиш ўзини ўзи бошқариш йўли билан ҳам амалга оширилиши белгилангани, эндиликда эса бу норма бойитилиб, унда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқига таъриф берилиб, қайси масалалар фуқаролар томонидан мустақил равишда ва қонун доирасида ҳал этилиши конституциявий жиҳатдан белгилаб берилаётгани шарҳлаб берилди.

Бу орқали Конституцияда маҳалланинг мақоми ҳамда давлат органларининг бу борадаги вазифалари аниқ белгилаб берилаётганини таъкидланди.

Бунда маҳаллаларнинг давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмаслиги, жойлардаги маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни мустақил ҳал этиши, бунинг учун давлат органлари уларга кўмак кўрсатишига оид тамойиллар асосида ўз ишини ташкил этиши лозимлиги аниқ кўрсатилиб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг истиқболдаги ривожланиш йўналишлари ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга мустаҳкам тамал тоши қўйилганини уқтирди.

Очиқ мулоқот иштирокчилари ҳам мазкур нормага киритилаётган янги қўшимчани бир овоздан қўллаб-қувватлашларини билдириб, бу борадаги ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашишди.

 Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    717
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+