Мулоқотларда юртдошларимизнинг Конституцияга киритилаётган ўзгаришларга хайрихоҳлиги яққол намоён бўляпти

16.07.2022, 18:51

Мулоқотларда юртдошларимизнинг  Конституцияга киритилаётган ўзгаришларга хайрихоҳлиги яққол намоён бўляпти

Президентимиз Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувда сўзлаган нутқида “Инсон қадри учун” устувор ғояси ҳамда ҳозирги ислоҳотларимизнинг бош тамойили бўлган “Инсон–жамият–давлат” ёндашувини Конституциямиз мазмун-моҳиятига чуқур сингдириб, амалий ҳаётимизда асосий мезонга айлантиришимиз зарурлигини, инсоннинг қадр-қиммати, шаъни ва ғурури бундан буён барча соҳаларда биринчи ўринда туриши кераклигини таъкидлади. Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаларида  давлатимиз раҳбарининг мазкур сўзлари биз учун дастуриламал бўлиши даркор.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов Тўрақўрғон туманидаги “Dilrabo SDA Textil” хусусий корхонасида ўтказилган,   конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятини тушунтириш, таклифлар олишга бағишланган мулоқотда, жумладан, ана шу фикрни ҳам айтиб ўтди. Шунингдек, партия етакчиси  Бош қонунни ислоҳ қилиш заруратини юзага келтирган омиллар, унга қўшимча ва ўзгартишлар киритилишининг улкан аҳамияти, афзалликлари тўғрисида атрофлича сўз юритди.  Асосий қонунни такомиллаштириш ташаббуси билан чиққан O'zLiDeP Конституцияни ислоҳ қилиш билан боғлиқ жараёнларда фаол қатнашаётганига ҳам тўхталди. Мамлакатимиз тақдирига бефарқ бўлмаган барча юртдошларимиз Конституция такомиллаштирилишида ғоят фаол қатнашиши кераклигига урғу берди.

Қайд этиш керакки, мазкур корхонада мингга яқин ишчи-хизматчи меҳнат қиляпти. Уларнинг аксарияти – ёшлар. Эътиборлиси, мулоқот чоғида корхона жамоаси вакиллари Асосий қонунга киритилиши мўлжалланаётган ўзгартиш ва қўшимчаларни, айниқса, мамлакатимизда тадбиркорликни янада ривожлантириш, фуқаролар ҳуқуқларини кафолатлаш, корхоналарда ишчи-ходимлар учун хавфсиз меҳнат шароитларини яратишга хизмат қилувчи қоидаларни маъқуллашларини билдирдилар.  

Тадбирнинг иккинчи қисмида O'zLiDeP лидери депутатлар, партия тузилмалари ходимлари билан биргаликда корхона фаолияти билан бевосита танишди.   

  • Кўрилди
    590
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+