Конституцияга таклиф этилаётган янги норма ва қоидалар тарғиботига бағишланган йиғилиш ўтказилди

20.07.2022, 15:04

Конституцияга таклиф этилаётган янги норма ва қоидалар тарғиботига бағишланган йиғилиш ўтказилди

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши масъул ходимлари ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳлари раҳбарлари иштирокида тадбир бўлиб ўтди. Унда “Ўзбекистон Республикаси конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасига тўрисида маълумотлар берилди.

Тадбирда O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши раиси Зафар Каримов иштирок этди ва тадбир иштирокчиларига Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувидаги нутқи ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти борасида кенг маълумотлар берди. Хусусан, Конституциявий қонун лойиҳасида “Инсон – жамият – давлат”, “Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат” деган тамойилларни конституциявий қоида сифатида муҳрлашга, халқпарвар давлат барпо этишга, инсон ҳуқуқларининг ҳимояси ва ижтимоий муҳофазасини кучайтиришга, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўла таъминлашга қаратилганини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, Мазкур тадбирни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад – Конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда O'zLiDeP фаолларининг ўз ўрни ва юксак масъулияти борлигини, мазкур жараёнда улар ҳам фойдали таклифлари билан фаол иштирок этишлари ва ҳудудларда бу борадаги тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтиришлари зарурлигини тингловчилар онгига етказиш, улар саводхонликларини оширишдан иборатдир.

Шуни алоҳида қайд этиш лозим, Конституциявий тузатишлар, авваламбор, жамиятнинг турли ижтимоий қатламларига мансуб бўлган фуқароларнинг шахсий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий ва экологик ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини таъминлашга, ҳимоя қилишга қаратилган тўғридан-тўғри ишлайдиган нормаларга айланади.

Тадбирда сўз олган партия фаоллари ва депутатлар иштирокидаги бундай тадбирлар вилоятнинг барча туманларида, партия қўйи бўғинларида маҳаллаларда, корхона ва ташкилотларида тарғиботларни кучайтириш ташаббусини қўллаб қувватладилар.

Жахонгир Хўжамкулов,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    414
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+