Конституциявий қонун лойиҳасига аёлларнинг ижтимоий-ҳуқуқий манфаатлари билан боғлиқ масалалар юзасидан таклифлар билдирилди

26.07.2022, 17:02

Конституциявий қонун лойиҳасига аёлларнинг ижтимоий-ҳуқуқий манфаатлари билан боғлиқ масалалар юзасидан таклифлар билдирилди

O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши жойларда кенг жамоатчилик ва аҳоли ўртасида Конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда партиянинг иштироки тўғрисидаги қатор тадбирларни тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этиб келмоқдалар. Шундай тадбирлардан бири Жондор туманидаги “Евроснар” масъулияти чекланган жамияти мажлислар залида бўлиб ўтди.

Тадбирда O’zLiDeP вилоят, Жондор туман Кенгашлари масъуллари, халқ депутатлари вилоят, туман Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, партия туман Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи фаоллари, фахрийлар Кенгаши аъзолари, маҳаллий тадбиркорлар, МФЙ раислари, маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ҳамда хотин-қизлар фаолари, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Йиғилишда сўз олганлар “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси ва Конституция нормаларини ҳаётга тўла татбиқ этиш, жамиятда қонун ва адолат устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, унинг қадр-қимматини янада ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ўз фикрларини баён этдилар.

O’zLiDeP туман Кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Латофат Беҳбудова даставвал, иштирокчиларга лойиҳада Асосий Қонуннинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартишлар киритилаётганлиги ҳамда 16 та нормани ўз ичига олган 6 та янги модда (прим-моддалар) қўшилаётганлиги тўғрисида атрофлича маълумот бериб ўтди.  Шунингдек, янгиланган Конституцияга киритиш учун таклиф қилинаётган ҳомиладорлиги ёки ёш боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш таъкиқланишини қатъий белгилаб қўйиш, Асосий Қомусимизда болалар меҳнатига йўл қўймасликни акс эттириш каби масалалар хусусида ўз фикр-мулоҳазалари билдириб ўтди. Конституциявий қонун лойиҳасида айнан аёлларнинг ижтимоий-ҳуқуқий манфаатлари билан боғлиқ бўлган бандларни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилишда маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларини янада жонбозлик кўрсатишга даъват этди.

Мулоқот давомида иштирокчилар томонидан бир қатор таклифлар ва фикр-мулоҳазалар билдирилди. Жумладан, аёллар учун нафақага чиқишда маълум бир имтиёзлар белгилаш, ёш оилалар мустаҳкамлиги учун моддий ва маънавий қулайликлар яратилиши лозимлиги тўғрисида ва оила институтини такомиллаштириш, маҳалла институти ролини ошириш, меҳнат ҳуқуқларини кафолатлашни конституцияда янада мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Қонун лойиҳаси муҳокамасида таъкидланганидек, бу ўзгартиш ва қўшимчалар Бош Қомусимизнинг пишиқ-пухта, янада халқчил, том маънода халқимиз хоҳиш-иродасининг ифодаси – ҳақиқий халқ Конституцияси бўлишига хизмат қилади.

  • Кўрилди
    615
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+