Конституциявий қонун лойиҳаси солиқчилар ўртасида қизғин муҳокама қилинди
26.07.2022, 17:04
Навоий вилояти Давлат солиқ бошқармасида фаолият юритаётган солиқ хизмат ходимлари иштирокида Конституциявий қонун лойиҳасининг муҳокамасига бағишлаб “Конституциямизнинг ижодкори халқдир” мавзусида навбатдаги тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда партия Навоий вилоят Кенгаши раисининг ўринбосари-аппарат раҳбари М.Эшниёзов Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берди. Бугунги кунда айнан маҳалий аҳолининг фаол аъзоларидан кўплаб таклифлар тушаётганлиги сабабли умумхалқ муҳокамаси иккинчи бор узайтирилганлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Бош қомусимизга яна қўшимча тарзда 6 та примм модда киритилаётганлиги, умуман олганда лойиҳага ўзгартиришга тушган ҳар бир моддада инсон манфаатлари ва қадри устувор белгилаб қўйилаётганлиги катта аҳамиятга эга эканлиги тушунтириб ўтилди.
Қизғин савол-жавобларга бой кечган учрашувда қонун лойиҳасига таклифлар олинди.
М.Фармонова,
ОМҚП депутати ёрдамчиси.
Ўхшаш янгиликлар
-
Ангреннинг энг фаол ишбилармони аниқланди
07.05.2024, 16:52
-
Деҳқончилик қилмоқчи бўлган ёшлар учун нималар ўзгарди?
07.05.2024, 16:45
-
O’zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши ҳамда Фарғона политехника институти ўртасида меморандум имзоланди
06.05.2024, 16:18
-
Шерободлик тадбиркор аёллар янги иш ўрни яратмоқда
06.05.2024, 16:16
-
Бухоро тумани маҳаллаларида “Ишбилармон аёл-2024” кўрик-танловининг саралаш босқичлари давом этмоқда
06.05.2024, 13:41
Фикрингизни қолдиринг