Партия етакчиси жойларда Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тадбирларда бевосита иштирок этяпти

28.07.2022, 14:09

Партия етакчиси жойларда Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тадбирларда бевосита иштирок этяпти

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари, партиянинг Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Хаитов жойларда конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тадбирларда бевосита иштирок этиб келмоқда.

Учрашувнинг бу галги манзили Сирдарё вилояти бўлди. Партия етакчиси  Сирдарё туманида жойлашган "Peng Sheng” МЧЖ ҚК комплексида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг кўргазмаси залини (show room) кўздан кечирди.

Ушбу корхонада лойиҳалар сони 7 та бўлиб, чарм, керамик ва сантехника маҳсулотлари, шунингдек, аёллар пойабзали  ишлаб чиқарилади. Ҳамда  лойиҳаларнинг умумий қиймати эса 63.6 млн долларни ташкил этади. Корхонада 1500 га яқин фуқаролар иш билан таъминланган.

Танишувдан сўнг, Актам Хаитов корхонанинг кичик мажлислар залида "Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи - халқдир" мавзуида ташкил қилинган давра суҳбатида иштирок этди. Унда партиянинг Сирдарё вилояти ва туман Кенгаши ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раҳбар, ходимлари қатнашди.

Сўзга чиққан партия раҳбари сўнгги йилларда юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ўзгариш ва янгиланишлар тўғрисида тўхталиб, ушбу ислоҳотларнинг барчаси инсон қадрини юксалтиришга қаратилганлиги, барча ислоҳотлар халқимизнинг фаровон ҳаёти, эртанги кунининг порлоқ бўлиши учун амалга оширилаётганлигига эътибор қаратди. Бош қомусимизга тадбиркорлар манфаатига хизмат қиладиган хусусий мулк дахлсизлигини тўлиқ таъминлашга қаратилган янги нормалар акс этаётганлигини таъкидлади.

O'zLiDeP Сўзга чиққан иштирокчилар, шунингдек, кейинги йилларда мамлакатимиз ҳаёти, тақдирига дахлдор муҳим масалаларнинг барчаси халқ билан бамаслаҳат, очиқ-ошкора муҳокама қилинаётгани,  хусусан, Конституция ислоҳ қилинишида ҳам халқ фикрига таянилаётгани, билдирилган ҳар бир таклиф, мулоҳаза инобатга олинаётганини миннатдорлик билан тилга олдилар.

Мулоқот иштирокчилари конститутциявий қонун лойиҳасини қўллаб-қувватладилар.

Партия етакчиси Сирдарё тумани "Интилиш” маҳалласидаги “Сирдарё чорва парранда” МЧЖ томонидан ташкил этилган паррандачилик кооперациясида ҳам бўлди. 

Ҳозирда  кооперация томонидан  хонадонларга 50-60 кунлик 120 минг бошдан зиёд паррандалар тарқатиб келинмоқда.

—Паррандалар маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари томонидан берилган тавсияномага асосан банк кредити маблағлари ҳисобидан етказиб  беряпмиз, — дейди “Сирдарё чорва парранда” МЧЖ раҳбари Меҳри Хайдарова.

O'zLiDeP раҳбари Актам Хаитов тадбиркор билан суҳбатлашар экан ушбу кооперация фаолиятини янада кенгайтириш, янги ва қўшимча тармоқларни ривожлантириш борасида ўз таклифларини берди.

  • Кўрилди
    538
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+