O'zLiDeP “Аёллар қаноти” вакиллари маҳаллада иш бошлаган хотин-қизларнинг иш фаолиятини ўрганди

04.08.2022, 16:31

O'zLiDeP “Аёллар қаноти” вакиллари маҳаллада иш бошлаган хотин-қизларнинг иш фаолиятини ўрганди

O'zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Аёллар билан ишлаш бўлими мудири Н.Рустамова ҳамда Мирзабод тумани “Йўлдошобод” МФЙ фаоли С.Абдувахобова билан биргаликда маҳалладаги аёллар ҳамда “темир дафтар”га киритилган хотин-қизлар иштирокида давра суҳбати ташкил этди. Унда “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш борасида сўз юритилди.

Шунингдек, тадбирда ушбу маҳалладаги “Аёллар дафтари”да рўйхатда турганлар банк томонидан имтиёзли кредит асосида ўзларининг кичик бизнес тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўяётгани тўғрисида ҳам айтилди. Мисол қилиб, шу маҳаллада яшовчи Ўғилой Ғофурова тилга олинди.

-Маҳалламизда ишсиз аёллар оз эмас. Ўғилой Ғофурова ишсиз аёлларни иш билан таъминлади. Ҳозирги кунда иш ўрнини кўпайтириш мақсадида тикув дастгоҳларини олиш учун ҳаракат қилмоқда, - деди С.Абдувахобова.

Мулоқотдан сўнг кичик тадбиркор Ў.Ғофурова фаолияти билан ҳам яқиндан танишилди.

  • Кўрилди
    545
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+